АПЛ дебютанти "Валенсия" футболчиси учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

  • 5 июня, 2018, 21:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги мавсумда Англия премьер-лигасида иштирок этувчи "Вулверхэмптон" клуби  "Валенсия" ҳимоячиси Жоау Канселуни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда италиялик машҳур мутахассис Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича инглиз клуби 24 ёшли португалиялик футболчи учун “кўршапалаклар”га 40 миллион евро беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Канселу якунланган мавсумни “Интер” сафида ижара асосида ўтказди. Айнан “нерадзуррилар” 31 майга қадар уни 35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар. Аммо, миланликлар бу имкониятдан фойдаланишмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию