АПЛ. "Фулхэм" "Ноттингем Форест"дан сўнг "Вест Хэм"ни ҳам 5:0 ҳисобида мағлуб этди

Премьер-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Фулхэм" - "Вест Хэм" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизиғи, жамоа ўтган турда "Ноттингем Форест"ни ҳам айнан шу ҳисобда мағлубиятга учратганди. 

Майдон эгалари сафида голлар Хименес, Виллиан, Адарабийо, Уилсон ва Винисиус номига қайд этилди. Меҳмонлар майдонни голсиз тарк этди.  

Ушбу натижадан кейин "Фулхэм" турнир жадвалида 21 очко билан 10-ўринга чиқиб олди. "Вест Хэм" эса 24 очко тўплаган ҳолда 9-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!