АПЛ гранди "Барселона" етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Барселона"нинг қанот ҳужумчиси Рафинья Диас фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Манбага кўра, келаси ёзда Англия чемпиони 28 ёшли бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи. Рафинья Муҳаммад Салоҳ ўрнига ажойиб вариант сифатида кўрилмоқда.
Рафинья жорий мавсум барча турнирларда 7 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Рафиньянинг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 90 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар