
АПЛ гранди Ҳусановнинг рақобатчисини "Сити"дан олиб кетмоқчи
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, Лондон клуби 30 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича "шаҳарликлар" билан боғланган. "Шпорлар"дан ташқари швейцариялик футболчига "Милан" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Италия гранди Аканжини 15 миллион еврога сотиб олмоқчи.
Бундан ташқари, "Галатасарай" ва "Кристал Пэлас" клублари ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб туришибди.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль 2022 йилда "Боруссия Дортмунд"дан "Сити" сафига қўшилган эди.
Фикрлар