АПЛ грандлари "Брайтон" футболчиси учун курашга киришишди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Брайтон" таянч ярим ҳимоячиси Карлос Балебани трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. "Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим камерунлик футболчининг тўпни олиб қўйиш ва жисмоний кучини эътироф этмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига "Челси" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Кўклар" Балебани ярим ҳимоячи Мойсес Кайседога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мерсисайдликлар эса, уни Ватару Эндонинг ўрнини эгаллашини хоҳлашмоқда. Таъкидланишича, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" футболчининг тактик маҳоратидан ҳайратда.

"Брайтон" Балебани камида 60-70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!