АПЛ. Ҳусанов "Манчестер дербиси"да асосий таркибдан ўрин оладими?

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 22-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" сафарда "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади. Ушбу тўқнашувдан аввал бир неча ишончли манбалар беллашув учун жамоаларнинг бошланғич таркибини тахмин қилди. 
 
Кўплаб нашрлар бугунги учрашувда жамоалар шу таркиб билан ўйиннинг дастлабки дақиқаларини бошлашини тахмин қилмоқда. 
 
"Манчестер Юнайтед": Ламменс, Далот, Магуайр, Мартинес, Шоу, Каземиро, Майну, Мбёмо, Фернандеш, Кунья, Шешко. 
 
"Манчестер Сити": Доннарумма, Нунеш, Ҳусанов, Аллейни, ЎРайли, Родри, Бернарду, Шерки, Фоден, Семеньо, Холанд. 
 
Айрим сайтлар эса "Манчестер Сити" ҳимоясида Аллейни ўрнига Аке ҳам майдонга тушишини ёзмоқда. "Манчестер Юнайтед" таркибида эса яқинда Африка Миллатлар кубогидан қайтган Амад Диалло асосийда бўлиши мумкин. Лекин барча нашрлар бугун ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг таркибда бўлишини кутмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, бўлажак тўқнашув эртага Тошкент вақти билан 17:30’да старт олади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!