АПЛ. Интрига сақланиб қолди! "Ливерпуль" "Сити"ни қувиб ўта олмади

АПЛ 32-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жановар 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, 5-дақиқада Кевин Де Брюйне ҳисобни очди. Бироз ўтиб Диогу Жота мувозанатни тиклади. 36-дақиқада Жезус жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм аввалида Мане ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сони 74 тага етди, Клопп шогирдлари улардан бир очко кам тўплашга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!