АПЛ клуби Коутиньо учун 80 миллион евро тўлашга тайёр

Яқин вақтлар ичида янги инвесторларга эга бўлиши кутилаётган "Ньюкасл" ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа таркибини кучайтириш ниятида.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "оқ қоралар" раҳбарияти айни дамда "Бавария" сафида ижарада тўп сураётган "Барселона" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо учун 80 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.

Манбада таъкидланишича, "Ньюкасл" "Бетис" ҳужумчиси Набиль Фекир атрофидаги вазиятни ҳам кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!