АПЛ клуби ўз футболчисини "Реал"га сотмоқчи эмас

  • 14 октября, 01:30
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" аъзоси Энцо Фернандесга "Реал Мадрид" қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Бироқ клуб Фернандес борасида сўнгги қарорни қабул қилди.

Tecno

"Futboll24" нашрининг хабар беришича, лондонликлар футболчини сотиш ниятида эмас. 24 ёшли футболчи Энсо Мареска жамоасининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Манбага кўра, "Аристократлар" Энцога харидор бўлган жамоаларга уни қўлга киритиш учун камида 138 миллион евро тўлаш кераклигини маълум қилган. Бу нарх "Қироллик клуби" учун ҳаддан ташқари қиммат бўлиб, мадридликлар ярим ҳимоячини арзонроқ суммага қўлга киритмоқчи эди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпиони "Челси" сафига 2023 йилда келиб қўшилган. Футболчи шу вақт мобайнида 125 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 24 та голли узатма муаллифига айланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию