Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛ клубининг режалари сўнгги дақиқаларда чиппакка чиқди

Ҳаммаси деярли аниқ эди.

“Бавария” ярим ҳимоячиси Микаэль Кюизанс “Лидс”га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, клублар 21 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эриша олишмаган.

Бундан аввалроқ эса Кюизанс АПЛ клубида тиббий кўрикдан ўтгани ва тез орада 4 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу трансфер “Лидс”га 20 млн еврога тушиши лозим эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ