АПЛ клублари ЕЧЛда ажойиб натижа қайд этмоқда
"Арсенал" Европа чемпионлар лигаси финалига чиққан сўнгги йиллардаги бешинчи АПЛ клубига айланди.
2019 йилдан буён финалда шунингдек "Ливерпуль" (икки марта), "Манчестер Сити" (икки марта), "Челси" ва "Тоттенхэм" иштирок этган.
Бошқа чемпионатлар орасида энг яхши натижа Германияга тегишли — "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" финалга чиққан.
Маълумот учун, "кононирлар" бош соврин учун "Бавария" — ПСЖ жуфтлиги ғолиби билан кураш олиб боради.

Фикрлар