АПЛ клублари мухлислар сонини қўшиб ёзмоқдами?

BBC бу борада полиция тақдим этган маълумотларни текшириб чиқди. Натижалар шуни кўрсатдики, айрим клублар тақдим этган рақамлар ва полиция тақдим этган рақамлар орасида катта фарқ қилмоқда.

"Вест Хэм"нинг уй ўйинларига ташриф буюрган мухлислар сони ва полиция берган рақамлар орасида 22 % яъни 12 530 мухлисга фарқ мавжуд. "Вест Хэм" 55 309 мухлис стадионга келганини маълум қилса, полиция қайдномасида эса бу сон 42 779 га тенг эканлиги айтилмоқда.

Буни жамоалар сотилган чипталар сонини ва абонементлар эгаларини ҳам қўшиб ҳисоблаши билан изоҳлашмоқда. Полиция эса стадионга келган мухлисларнинг конкрет статистикасини тақдим этмоқда.

Шунингдек «Манчестер Сити», «Челси», «Саутгемптон», «Тоттенхэм» ва «Уотфорд» клубларида ҳам шундай ҳолат кузатилган айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!