АПЛ клублари "Селтик" ҳужумчиси учун курашга киришган

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Премьер-лиганинг бир қатор клублари "Селтик" ҳужумчиси Лиэль Абадага қизиқиш билдирмоқда.

Манба берган хабарга кўра, инглиз клублари 21 ёшли исроиллик футболчини январда ўз сафига қўшиб олишни режа қилган, Шотландия жамоаси эса нима қилиб бўлса ҳам футболчини таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳали унга даъвогар аниқ клуб номи маълум эмас.

Маълумот учун, Абада "Селтик" сафида 2021 йилнинг июлидан бери тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа сафида 28 учрашувда 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!