АПЛ клублари
Ads

Ҳуқуқий жиҳатдан “Манчестер Сити” клубига тегишли ҳисобланган, мавсумни эса Голландиянинг НАК клубида ўтказаётган Бред Пабло Мари Англия премьер-лигасининг қатор жамоалари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, инглиз клублари 24 ёшли испаниялик марказий ҳимоячини қишки трансферлар чоғидаёқ Англияга қайтаришмоқчи.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Марини 2016 йил Каталониянинг “Химнастик” клубидан сотиб олган эди.