АПЛ. Лэмпард "Челси" бошқарувидаги илк ғалабасини қўлга киритди

"Карроу Роуд" стадионида кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда меҳмонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Тодд Кантэулл ва Теему Пуккилар томонидан киритилган голларга "аристократлар" сафида Тэмми Абрахам (дубль) ва Мэйсон Маунтлар жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, лондонликлар Фрэнк Лэмпард қўл остидаги ўзларининг дастлабки ғалабасини қўлга киритишди ва турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. "Норвич" эса 3 очко билан 13-поғонага тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!