АПЛ. Лэмпард жамоаси ирода кўрсата олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АПЛ 33-туридан "Эвертон" - "Лестер" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 5-дақиқада Барнс ҳисобни очган бўлса, учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Ришарлисон мувозанатни тиклади. 

Ушбу натижадан сўнг Лэмпард шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 29 тага  етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 17-поғонани банд этган. 41 очкоси бор "Лестер" 9-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!