АПЛ. "Ливепруль" - "Арсенал" баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

АПЛнинг 30-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" баҳси бўлиб ўтди. Мавсумнинг энг яхши ўйинлари қаторига кириш учун номзодлик қилувчи учрашув 2:2 ҳисоби билан тугади. 

Дастлаб, Мартинелли 8-дақиқада ҳисобни очди. 28-дақиқада эса Жезус орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Тайм сўнггида Салоҳ жавоб голини урди. Иккинчи бўлим бошида "канонирлар" дарвозаси томон пеанальти белгиланди, лекин Салоҳ 11 метрлик жаримадан унумли фойдалана олмади. Заҳирадан майдонга тушган Фирмино 87-дақиқада боши билан гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Шу тариқа, "Арсенал" турнир жадвалидаги очколари сонини 73 тага етказиб олди. "Ливерпуль" эса 44 очко билан 8-ўриндан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!