АПЛ. "Ливерпуль" - "Эвертон": Меҳмонлар иккинчи голни киритди (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Эвертон" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Люка Динга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90+2'

    Жоржиньо Вейналдумнинг зарбасидан кейин Пикфорд навбатдаги суперсейвни амалга оширди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Тьяго Алькантара захирага олинди. Унинг ўрнига Дивок Ориги ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Ришарлисон ўрнига Ивоби ўйинни давом эттиради.

  • 85'

    Жарима майдонига ичидан Фирминонинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 83'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Эвертон" ҳисобдаги фарқни оширди.

    Ўзидан чап бурчакка аниқ зарба йўллаган Сигурдсон жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

  • 83'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Крис Кавана ўз фикрида қолди. Бу - пенальти!

  • 82'

    Бироз шошмай турамиз. Ҳакам ВАРни кўриш учун майдон четига кетди.

  • 81'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кальверт-Льюинни Трент йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 78'

    "Ливерпуль" ҳаракатни қилмаса бўлмайди. Меҳмонлар ҳимояда ишончи ҳаракат қиляпти.

  • 75'

    Трентнинг зарбасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

  • 73'

    Карло Анчелотти шогирдлари ҳам фаолликни оширди. Амалга оширилган ўзгаришлар ўз сўзини айтмоқда.

  • 71'

    Кальверт-Льюин тўпни ўзига бўйсундира олмади. Алиссон эркин зарба билан ўйинни давом эттиради.

  • 69'

    Деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Салаҳнинг зарбасини Пикфорд қайтарди.

  • 67'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Садио Мане огоҳлантирилди.

  • 65'

    Шакири зарба позициясини бой берди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 64'

    Сигурдсоннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 61'

    Хамес Родригес ўз ўрнини Доминик Кальверт-Льюинга бўшатиб берди.

  • 59'

    Андре Гомеш ўрнига Сигурдсон майдонга тушди.

  • 57'

    Фирминонинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 55'

    Иккинчи 45 дақиқалик тўлиқ "қизиллар" устунлигида давом этмоқда.

  • 53'

    Жарима майдони ичида тўпга Фирминодан аввал Пикфорд етиб келди.

  • 50'

    Садио Маненинг бу сафарги уринишига аниқлик етишмади.

  • 48'

    Таймни Клопп шогирдлари фаоллик билан бошлади: Маненинг бош билан йўллаган зарбасини Алиссон ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Бутун бўлимда бўлгани каби қўшимча дақиқаларда ҳам "Ливерпуль" ҳужумда, "Эвертон" ҳимояда ўйнамоқда.

  • 45+1'

    Озан Кабак огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгига келиб тўп назорати Анчелотти шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 42'

    Салаҳ жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Пикфорд тўпни эгаллаб олди.

  • 41'

    Салаҳга нисбатан қоида бузган Андре Гомеш огоҳлантирилди.

  • 38'

    Филипснинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 36'

    "Эвертон" жарима майдони томон оширилаётган узатмалар бирин-кетин қайтаримоқда.

  • 35'

    Жонснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 33'

    Коулманнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Алиссон жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

  • 31'

    Тўп қаршисига келган Трент мўлжалда адашди.

  • 30'

    Манега нисбатан ишлатилган қўполлик учун "қизиллар" яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 29'

    Хендо ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Натаниэль Филипс майдонга тушди.

  • 27'

    Хендо майдонни тарк этди. Бироқ у майдонга қайтишни жуда истамоқда.

  • 26'

    Жордан Хендерсон майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 25'

    "Эвертон" ҳимоясини ёриб ўтиш мезбонлар учун катта муаммо туғдирмоқда.

  • 23'

    Жамоадоши узатган тўпга Салаҳ бироз ета олмади.

  • 21'

    Арнольднинг кучли зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди.

  • 20'

    Хендерсоннинг аниқ зарбасидан кейин суперсейв ижро этган Пикфорд жамоасини голдан қутқарди.

  • 19'

    Фирминонинг зарбасидан кейин тўп рикошет натижасида ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 17'

    Хамеснинг аниқ зарбасини Алиссон ушлаб олди.

  • 16'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "ирисчилар" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 14'

    Салаҳ ноаниқ пас бергани туфайли жамоаси тўпни йўқотди.

  • 13'

    Люка Диннинг жарима майдонига узатган тўпини Кабак қайтариб юборди.

  • 11'

    Тўп назорати "қизиллар" томонда. Бироқ улар рақиб жарима майдонига ёриб киришга қийналяпти.

  • 9'

    Маненинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Пикфорд узоқлаштирди. Марказда тўпни олдириб қўйган Дукуре жамоасига панд бериб қўйиши мумкин эди.

  • 7'

    "Қизиллар"нинг илк ҳужуми зарбага қадар етиб бормади. Ҳимоячилар жарима майдони ичидаги рақибни зарарсизлантирди.

  • 5'

    Робертсон Хамесга нисбатан бироз қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам бу вазиятга ортиқча эътибор қаратмади.

  • 3'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашвда ҳисоб очилди!

    Хамеснинг ажойиб узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Ришарлисон дарвозабога имконият қолдирмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!