АПЛ. "Ливерпуль" ишончли тарзда ғалаба қозонди. "Челси" эса ўз майдонида "Астон Вилла"га мағлуб бўлди
АПЛнинг 6-турида "Челси" ўз майдонида "Астон Вилла"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндаги ягона голни Уоткинс 73-дақиқада уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Олдинроқ, Густо қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.
"Аристократлар" ушбу матчдан кейин турнир жадвалида 14-ўринга тушиб кетди.
"Ливерпуль" ушбу турда "Вест Хэм"ни ўз майдонида қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Салоҳ 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Боуен тайм сўнггида имкониятларни тенглаштирди. Шундан кейин Нуньес ва Жоталар биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
3 очкони қўлга киритган мерсисайдликлар 2-ўринга чиқиб олди. "Болғачилар" эса 7-поғонага тушиб кетди.
Фикрлар