АПЛ. "Ливерпуль" Жеррард жамоасига қарши ўйинда ирода кўрсата олди

CHERY AUTO

АПЛ 33-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Астон Вилла" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, 4-дақиқада Дуглас Луис ҳисобни очди. 6-дақиқада Матип мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Мане яна "қизиллар"ни олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа, Клопп шогирдлари очколари сонини 86 тага етказиб олди ва бу борада "Сити" билан тенглашиб олди. 43 очкоси бор "болғачилар" 11-поғонани банд этган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!