АПЛ. "Ливерпуль" пешқадам, Лондон клублари юқорилади, "Манчестер Сити" эса... (турнир жадвали)
АПЛнинг 13-туридан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Кутилган ва кутилмаган натижалардан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат ҳам ўзгарди.
"Брентфорд" "Лестер"ни аяб ўтирмади, "Вулверхэмптон" эса "Борнмут"га мағлуб бўлди. "Арсенал" дербида "Вест Хэм"ни таслим қилган бўлса, "Челси" "Астон Вилла" устидан йирик ҳисобда зафар қучди. "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Шунингдек, турнинг марказий баҳсида "Ливерпуль"нинг қўли баланд келди.
Шу тариқа, "қизиллар" 34 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб қўйди. "Арсенал" ва "Челси" ҳисобида 25 очкодан мавжуд. 4-ўринни эса "Брайтон" эгаллаб турибди. "Манчестер Сити" бу турдан кейин 5-поғонага тушиб кетди.
Фикрлар