
АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги секундларда ғалабани илиб кетди
Англия Премьер-лигаси 2-турнинг сўнгги баҳсида "Ливерпуль" "Ньюкасл" билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб Гравенберх кучли зарба билан чиройли гол урди ва ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида эса Гордон ван Дейкка нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди ва майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимнинг 20-сониясида Экитика Гакпонинг узатмасидан сўнг орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ушбу голларга эса "қарғалар" футболчиси Бруно ҳамда Осула 57 ва 87-дақиқаларда гол уриб, жавоб берди. Лекин 16 ёшли Рио сўнгги дақиқаларда Салоҳнинг узатмасини голга айлантириб, мерсисайдликларга 3 очкони тақдим этди.
{game}Салоҳнинг узатмасини голга айлантирди{/game}
Фикрлар