АПЛ. "Лондон дербиси"да "Арсенал" енгилмас "Челси"ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Челси" - "Арсенал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин "канонирлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Лондон дербиси" тақдирини ҳал этиб берган ягона гол 16-дақиқада Смит-Роу томонидан киритилди. Жоржиньонинг қўпол хатосидан кейин Обамеянг ёш жамоадошини бўш қолган дарвоза қаршисида қолдирди ва Имил мўлжалда адашмади.

Шундай қилиб, дербида зафар қучган "канонирлар" очколари сонини 55 тага етказиб олган ҳолда, 8-ўринга кўтарилди. 4-поғонадаги "аристократлар" ҳисобида 64 очко мавжуд.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. 13 май ҳолатига кўра, Лондон қизил рангда!

  • 90+5'

    Зиешнинг кучли зарбаси Габриэлдан ўтмади.

  • 90+4'

    Рақиб жарима майдони ичида симуляция ишлатган Парти огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Уларга гол керак.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Қандай вазият?! Зума ва Жирунинг кетма-кет зарбалари тўсинга тегди. "Арсенал"нинг омади келди!

  • 88'

    Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Жиру зарба бера олмади.

  • 86'

    Пулишич жамоасининг иккинчи таймдаги илк аниқ зарбасини йўллади. Кучсиз зарбадан кейин Лено тўпни эгаллаб олди.

  • 84'

    Оёқ пайларини чўзиб олган Эктор Бельеринга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 83'

    Зиешнинг узатмасидан кейин Бельерин тўпни ўтказмади. Акс ҳолда, Хадсон-Одои қулай позицияга чиқиб бориши тайин эди.

  • 81'

    Жэймснинг узатмасидан кейин Жиру ноаниқ зарба берди.

  • 79'

    Обамеянг ўрнига Ляказетт майдонга тушди.

  • 77'

    Аспиликуэта ўз ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.

  • 74'

    "Аристократлар" тўп назорати бўйича катта устунликка эга бўлиб турибди. Бироқ бундан ҳеч қандай наф бўлмаяпти.

  • 72'

    Хадсон-Одоининг узатмасидан кейин тўпга Жиру ета олмади.

  • 69'

    Жирунинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 67'

    Эктор Бельериннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 66'

    Мезбонлар сафида Хаверц ўрнига Жиру майдонга тушди. Меҳмонлар таркибида Сака ўз ўрнини Бельеринга бўшатиб берди.

  • 65'

    Каллум Хадсон-Одои воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 64'

    "Арсенал" анча зич ўйин намойиш этмоқда. 

  • 61'

    Пулишич ҳисобни тенглаштирди! Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 59'

    Киран Тирнига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 56'

    Рис Жэймснинг узатмасидан кейин тўпга Хаверц ета олмади. Лено тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    "Арсенал" армияси рақибнинг кетма-кет уринишларини бартараф этмоқда.

  • 53'

    "Кўклар" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 51'

    "Арсенал" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдони остонасида Сака тўпни йўқотди.

  • 48'

    Жарима майдони ичида Хаверц йиқилиб тушди. Маринер ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Арсенал" футболчилари қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўрмоқда.

  • 42'

    Бўлим якунига келиб, Тухель шогирдлари фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 40'

    "Канонирлар" мудофаада ҳақиқий автобус қўйиб, ҳимояланмоқда. "Челси" катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 38'

    Пулишич чап қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди. Манзилда унинг шерикларидан ҳеч ким йўқ эди.

  • 36'

    Чилуэллнинг узатмасидан кейин Лено тўпни уриб юборди. Тўпга эса Маунтдан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 34'

    Тўп назорати "қизиллар"га қайтди. Майдонда кучли тактик кураш кечмоқда.

  • 32'

    Кристиан Пулишич яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Жарима майдони ичига кирган Хаверц рақибини алдаб ўта олмади. Тўп йўқотилди.

  • 30'

    Ўйин назорати "аристократлар" томонда бўлиб турибди. Бироқ рақиб ҳам ҳимояда тартибли ҳаракат қиляпти.

  • 28'

    Мэйсон Маунтнинг яқин масофадан берган зарбасини Лено қайтарди.

  • 26'

    Жоржиньонинг жарима майдонига оширган паси ноаниқ кетди.

  • 25'

    Тўп Хаверц томон етиб келмади. Пабло Мари ҳимояда яхши ҳаракат қилди.

  • 24'

    Обамеянг рақиби билан курашда кичик жароҳат орттириб олди. Унга шифокорлар майдон ташқарисида ёрдам кўрсатади.

  • 22'

    Жарима майдони ичидан Маунт зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни ўтказмади.

  • 20'

    Маунт жамоадоши узатган тўпни тўхтата олмади. Мэйсондан техник хато.

  • 18'

    Ўйин бир хил темпда давом этмоқда. Негадир "Челси" голга реакция билдиришга шошилмаяпти.

  • 16'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Жоржиньонинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар қулай имконият ҳосил қилди. Обамеянгнинг узатмасидан кейин Смит-Роу бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 13'

    Артета шогирдлари бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият ярата олмади.

  • 11'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кай Хаверц ноаниқ зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 9'

    Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 7'

    "Канонирлар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 5'

    Биринчи аниқ зарба "Челси"да. Маунтнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Лено ушлаб олди.

  • 3'

    "Кўклар" дастлабки дақиқалардан прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барча нарса шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!