АПЛ. Лукакунинг икки голи ҳам "Челси"га ғалаба келтирмади

АПЛ 36-туридан ўрин олган "Челси" - "Вулверхэмптон" ўйини якунланди. Унда мезбонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Лондонликларнинг икки голига бельгиялик ҳужумчи Лукаку муаллифлик қилди. "Бўрилар"нинг голларига Тринкау ва Коуди номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Челси" очколари сонини 67 тага етказиб олди. "Аристократлар" айни пайт жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. 

"Вулверхэмптон" ҳисобида 50 очко мавжуд бўлиб, клуб 8-поғонадан жой эгаллаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!