АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"дан устун келди
Англия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин қизиқарли ўтди
Манчестердаги "Иттиҳод" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 40-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобни очди.
64-дақиқада эса Роберто Фирмино Робертсоннинг узатмасидан сўнг Эдерсон дарвозасини бош билан ишғол этди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Лерой Сане ўзининг аниқ зарбаси билан "шаҳарликлар"га ўта муҳим бўлган 3 очкони олиб берди.
Манчестер Сити
| Премьер-лига 21-тур 04/01/2019, 01:00
2 :1 ![]() Тугади | Ливерпуль
|
Стадион: Etihad Stadium 54511 томошабин Бош ҳакам: Anthony Taylor |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар