АПЛ. "Манчестер Сити" Лондон клубини таслим қилди ва келаси турда муддатидан аввал чемпион бўлиш имкониятига эга бўлди

Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган “Кристал Пэлас” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги ўйин 0:2 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Сити” сафида голларни Серхио Агуэро (57') ва Ферран Торрес (59') киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг Хосеп Гвардиола жамоаси ўз ҳисобидаги очколар сонини 80 тага етказиб олди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятни эга бўлди. Агар “Манчестер Сити” 8 май куни навбатдаги турда “Челси”ни мағлуб этса, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритади.

Ҳозирда пешқадам “Манчестер Сити” билан 2-ўринда бораётган “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги фарқ 13 очкони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!