АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Ливерпуль"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

CHERY AUTO

Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 11-турида Арне Слотнинг "Ливерпуль" жамоаси билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. 
 
Илк гол учрашувнинг 29-дақиқасида Эрлинг Холанд томонидан киритилди. Норвегиялик форвард ўйиннинг илк дақиқаларида пенальтидан ҳам фойдалана олмаган эди. Биринчи бўлим якунланаётган пайтда Нико Гонсалез фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Доку супер гол уриб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 
 
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 22 тага етказиб олиб, 2-ўринга кўтарилди ва "Арсенал" билан фарқни 4 тагача қисқартирди. Мерсисайдликлар эса 8-ўрингача тушиб кетди. Жамоа ҳисобида 18 очко мавжуд.

Tecno

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season

Манчестер Сити

  • Erling Haaland 29'
  • Nico González 45'
  • Jérémy Doku 63'
Тугади
3 : 0

09.11.2025 21:30

Ливерпуль

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!