АПЛ. "Манчестер Сити" қийинчиликларсиз "Ипсвич"ни мағлуб этди

Апглия премьер лигасининг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" -"Ипсвич" қарама-қаршилиги якунига етди.

Голларга бой ўтган беллашувда "шаҳарликлар" рақибини тор-мор этди.

Дастлаб 7-дақиқада Смодич меҳмонларни олдинга олиб чиққан эди. Бироқ 10 дақиқа ичида "Сити" вакиллари ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 

Холанд 12-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланган ҳолатда ҳисобни тенглаштирган бўлса, Де Бруйне икки дақиқадан сўнг "шаҳарликлар"нинг иккинчи голини киритди. 

Бундан сўнг Холанд яна ўн олтинчи ва 88-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этган ҳолда жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!