АПЛ. "Манчестер Юнайтед" кичик ҳисобда ғалаба қозонди

АПЛда қолдирилган баҳс "Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд" учрашуви бўлиб ўтди ва мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голни Рэшфорд киритди. Ҳужумчи 27-дақиқада Забицер пасидан унумли фойдаланди. Қолган вақтда гол урилмади ва ҳисоб шу ҳолатда қолди. 

3 очкони қўлга киритган "Манчестер Юнайтед"  турнир жадвалида 53 очко билан 4-ўринга қайтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!