АПЛ. МЮ "Вурверхэмптон"га имкониятни бой берди, "Уотфорд" "Фулхэм"ни тор-мор этди
"Вулверхэмптон" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Даставвал 13-дақиқада Скотт МакТоминай ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Аммо орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмасдан Диого Жота мувозанатни тиклади.
57-дақиқада Эшли Янгга Май Дин томонидан иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва Янг жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. "Бўрилар" эса рақиб 10 киши бўлиб қолганидан фойдаланди ва рақиб дарвозаси ишғол этилди. Аниқроғи, жарима майдони ичида юзага келган пала-партишлик натижасида Крис Смоллинг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа "Вулверхэмптон" ҳисобидаги очколар сони 47 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. МЮ эса 61 очко билан 5-ўринда қолди.
Параллель равишда кечган "Уотфорд" - "Фулхэм" қарама-қаршилигида эса мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Абдулай Дукуре, Уилл Хьюз, Трой Дини ва Киколар томонидан киритилган голларга "Фулхэм" сафида Райан Бабель бир бор жавоб қайтарди холос.
Фикрлар