
АПЛ. "Ньюкасл" кетма-кет "зарбалар"дан кейин ҳам оёққа тура олди
АПЛ 32-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Вулверхэмптон" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Крис Вуд томонидан 72-дақиқада киритилган гол жамоасига 3 очко тақдим этди.
Шу тариқа, "қарғалар" очколари сонини 34 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 14-ўринга юқорилади. 49 очкоси бор "бўрилар" 8-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, "Ньюкасл" кетма-кет 3 ўйиндан буён мағлубиятга учраб келаётганди.
Фикрлар