АПЛ. "Ньюкасл" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Лестер"дан 3 очко тортиб олди

АПЛ 33-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Лестер" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қарғалар" сафида иккала голга ҳам Бруно Гимараэс муаллифлик қилди. "Тулкилар"нинг ягона голи Адемола Лукман номига ёзиб қўйилди.

Шу тариқа, "Ньюкасл" очколари сонини 37 тага етказиб, жадвалда 14-ўринга чиқиб олди. "Лестер" ҳисобида 40 очко мавжуд бўлиб, жамоа ҳозирча 9-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!