АПЛ. Ўз майдонида ғалаба қозонган "Челси" пешқадамга айланди
Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Челси" - "Саутгемптон" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Трево Чалоба тезкор голи билан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 61-дақиқада Уорд-Проуз мувозанатни тиклади. Кейинчалик, Вернер ва Чилуэлл бир маротабадан гол уриб, лондонликлар ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалаба натижасида очколари сонини 16 тага етказди ва пешқадамга айланиб олди. 4 очко тўплаган "авлиёлар" 17-поғонада жойлашган.
- 90+5'
Учрашув якунланди. "Челси" ўз уйида ғалаба қозонди!
- 90+4'
Мусса Женепо огоҳлантирилди.
- 90+2'
Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.
- 89'
ГООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди!
Икки бор устунга теккан тўпни Чилуэлл кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 88'
Чилуэлл тўпни тўхтата олмади. "Челси" ҳужуми эса тўхтади.
- 86'
Ромелу Лукакунинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 84'
ГОООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Аспининг жарима майдони марказига оширган тўпини Вернер дарвозага тўғирлаб юборди.
- 82'
Тимо Вернер тушунарсиз ва ноаниқ узатмаси билан жамоаси ҳужумини барбод қилди.
- 81'
Маунтнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 79'
Бир киши кам бўлиб қолган меҳмонлар ўз омадини ҳужумдан изламоқда. Ёмон эмас!
- 77'
ВАРни ўз кўзи билан кўрган Мартин Аткинсон Уорд-Проузни майдондан четлатди.
- 76'
Видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам Жэймсга қизил карточка кўрсатиши мумкин. Кузатамиз...
- 75'
Жоржиньога нисбатан қўполлик ишлатган Уорд-Проуз огоҳлантирилди.
- 73'
Матео Ковачич ўз ўрнини Жоржиньога бўшатиб берди.
- 72'
Тимо Вернернинг кучли зарбасини дарвозабон суперсейв эвазига бартараф этди.
- 70'
Лондонликни босимни кучайтирмоқда.
- 68'
Меҳмонлар бироз қўполроқ ўйин кўрсатаётгандек кўринмоқда.
- 66'
Чилуэллнинг зарбасидан кейин тўп Лукакуга қараб майдонни тарк этди.
- 65'
Каллум Хадсон-Одои ўз ўрнини Мэйсон Маунтга бўшатиб берди.
- 63'
Армстронг берган кучли зарба йўлига Сильва блок қўйди.
- 61'
ГООООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди!
Нуқта қаршисига келган Уорд-Проуз ўзидан чап томонни нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.
- 59'
Жарима майдони ичида Чилуэлл рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 57'
Жарима майдони ичида Чилуэлл йиқилиб тушди. Аткинсон унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.
- 55'
Қарши ҳужумни қоида бузиш эвазига тўхтатган Тьяго Сильва огоҳлантирилди.
- 53'
Вернернинг узатмасидан сўнг тўп Лукакуга қадар етиб келмади.
- 52'
Ўйин паст темпда давом этмоқда. Балки бунга Лондонда ёғаётган ёмғир ҳам сабаб бўлаётгандир.
- 50'
"Авлиёлар" бир неча дақиқадан бери тўпни ўзларида ушлаб турибди.
- 48'
Тимо Вернернинг зарбасидан кейин МакКарти тўпга эга чиқди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
Бўлим сўнгини жамоалар марказда ўтказмоқда.
- 45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.
- 44'
Мартин Аткинсон унга жиддий эътироз билдирган Томас Тухелни огоҳлантирди.
- 43'
Видеотакрорларни кўрган ҳакам голни бекор қилди. Вернерга пас берилишидан олдин Аспиликуэта рақибига нисбатан қоида бузган экан.
- 41'
ГОООООООООООООЛ! Вернер ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Тимо боши билан дарвозага аниқ йўллади.
- 41'
Катта тезликда жарима майдонига кирган Хадсон-Одои берган зарба кучсиз чиқди.
- 40'
Айни дақиқаларга келиб ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
- 38'
Чилуэллнинг узатмаси Лукакуга қадар етиб бормади.
- 36'
Ромелу Лукакунинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.
- 35'
Ориол Ромеуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 34'
Тэо Уолкот яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.
- 32'
Уокер-Питерс рақибнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини моҳирона тўхтатди.
- 30'
"Челси"нинг навбатдаги ҳужуми Ковачичнинг қоида бузиши туфайли якунланди.
- 28'
Ҳар икки томон қанотларни фаол ишга солган ҳолда олдинга ўтмоқда.
- 26'
Бен Чилуэллнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 24'
Лондонликлар тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турибди.
- 22'
Рубен Лофтус-Чикнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
- 21'
Жэймс Уорд-Проузнинг "пушка" зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 19'
Антонио Рюдигернинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 17'
Жарима майдони яқинида Хадсон-Одои йиқилиб тушди. Рефери ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 15'
Темп бироз пасайди. Томонлар ўз имкониятини кутмоқда.
- 13'
Уолкотнинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.
- 11'
Жарима майдонига оширилган тўпга Лукакудан олдин ҳимоячи етиб борди.
- 9'
ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Лофтус-Чик Чалобага ташлаб берди. Ҳимоячи уни дарвозага тўғирлаб юборди.
- 8'
Тухель шогирдлари тўп назоратини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилмоқда.
- 6'
"Аристократлар" аристократча ўйин намойиш этишга ҳаракат қилмоқда.
- 4'
Тимо Вернернинг хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 4'
Менди бироз қалтис ўйнади ва мухлислар шовқинига сабаб бўлди.
- 3'
Лвраменто жамоаси комбинациясини давом эттира олмади.
- 2'
Меҳмонлар илк дақиқалардаёқ стандарт вазиятга эга бўлди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар