АПЛ. Қолдирилган ўйинда сенсацион натижа қайд этилди

  • 24 февраля, 2022, 02:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 13-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Бёрнли" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мезбонлар футболчиси Бен Ми томонидан 71-дақиқада киритилган гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Мазкур мағлубиятдан сўнг "шпорлар" ҳисобидаги 39 очко ўзгармай қолди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни банд этган. 20 очкога эга "Бёрнли" 18-поғонада бормоқда. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию