АПЛ. Торрес хет-трик қилган баҳсда "Манчестер Сити" меҳмонда "Ньюкасл" устидан зафар қучди
Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган “Ньюкасл” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Голларга бой кечган ўйин 3:4 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Манчестер Сити” сафида Ферран Торрес (42', 63', 66') хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голга Жуан Канселу (39') муаллифлик қилди. “Ньюкасл”нинг голларини Эмиль Крафт (25'), Жоэлинтон (45') ва Жо Уиллок (62') киритди.
Бугунги ғалабадан сўнг “Манчестер Сити” ўз ҳисобидаги очколар сонини 83 тага етказиб олди. “Ньюкасл” эса 16-ўринга тушиб кетди. “Қарғалар” ҳисобида 39 очко бор.
Фикрлар