АПЛ. "Тоттенхэм" мағлуб бўлди, "Ньюкасл"дан яна бир ғалаба

АПЛ 25-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Вулверхэмптон"  учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

"Бўрилар" сафида голларни Хименес (6-дақиқа) ва Дендонкер (18-дақиқа) киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, шу тур доирасида бўлиб ўтган "Ньюкасл" - "Астон Вилла" ўйини ҳам ниҳоясига етди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қарғалар"нинг ягона голи 35-дақиқада Киран Триппьер номига қайд этилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!