АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазиб қўйди

  • 20 мая, 2021, 00:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бундан бироз аввал, Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Астон Вилла” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Tecno

Лондондаги беллашув кутилмаганда, “шпорлар”нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Дастлаб, Стивен Бергвейн (8') “Тоттенхэм”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Серхио Регилоннинг (20') автоголи ҳамда Олли Уоткинснинг (39') аниқ зарбаси “Астон Вилла”га ғалаба келтирди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Тоттенхэм” 59 очко билан 6-ўринда қолди. Ҳисобидаги очколарни 52 тага етказиб олган “Астон Вилла” эса 11-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию