АПЛ. “Тоттенхэм” узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди
Англия Премьер-лигасининг 15-тур ўйинлари давом эттирилди.
Лондонда бўлиб ўтган учрашувда “Тоттенхэм” катта қийинчиликларсиз “Брентфорд” устидан ғалаба қозонди. Учрашувнинг 25-дақиқасида “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ришарлисон Хави Симонснинг пасини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Симонснинг ўзи гол уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Ўйин якунига қадар мухлислар бошқа гол кўрмади ва учрашув 2:0 ҳисобида “шпорлар фойдасига ҳал бўлди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Тоттенхэм Хотспур
- Richarlison 25'
- Xavi Simons 43'
Тугади
2
:
0
06.12.2025 20:00
Брентфорд
Шу тариқа, “шпорлар” очколари сони 22 тага етди ва онлайн жадвалда 8-ўринга кўтарилди.



Фикрлар