Асосий мазмунга ўтиш

АПЛ. "Тоттенхэм"га мағлуб бўлган "Лестер" ЕЧЛга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Сўнгги турда Брендан Рожерс шогирдларига қийин бўлади.

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 37-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Лестер" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Лондонда кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

6-дақиқада Жастин ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 37 ва 40-дақиқаларда Харри Кейн иккита тўп киритиб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади.

Шу тариқа, "тулкилар" ҳисобидаги очколар сони 62  талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида ҳозирча 4-ўринни эгаллаб турибди. 58 очкоси бор "шпорлар" эса 6-поғонадан жой олган.

{game}3056105{/game}
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ