АПЛ трансфер ойнасига доир муҳим хабарни эълон қилди!

Англия премьер-лигаси ёзги трансфер ойнаси вақтини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг маълум қилишича, трансфер ойнаси 10 июнь куни очилади ва 1 сентябргача давом этади. Худди шу муддатлар бошқа Европа лигаларида ҳам бўлади.

Қайд этиш жоизки, премьер-лига қаторасига иккинчи мавсум чемпионат бошланишидан олдин трансфер ойнасини ёпмайди. Бунгача АПЛда ёзги трансферлар ойнаси янги мавсум бошланишидан олдин ёпилар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!