АПЛ трансфер ойнасини бевақт очмайди
Англия премьер-лигаси режадан ташқари трансфер ойнасини очмайди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Шу тариқа, АПЛ клублари Россия ва Украина чемпионатларидан ўйинчиларни харид қила олмайди. Бу қарор чемпионат яхлитлигини сақлаш мақсадида қабул қилинган.
Бундан аввалроқ А Серия ва Бундеслига раҳбарияти ҳам РПЛ ва УПЛдан футболчиларни трансфер қилишга қарши қарор қабул қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА футболчиларга Россия ва Украина жамоалари билан шартномани жорий мавсум охиригача тўхтатишга рухсат берган.
Фикрлар