АПЛ. Варди қайтди ва "Лестер" "қора анъана"га чек қўйди
АПЛ 22-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Бёрнли" ҳамда "Лестер" ўзаро куч синашди. Мазкур баҳсда "тулкилар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
82-дақиқада Вардининг узатмасидан сўнг Мэддисон учрашувда ҳисобни очди. 90-дақиқада Вардининг ўзи гол уриб, орадаги фарқни ишончли кўринишга келтириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг Брендан Рожерс шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 30 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. 21 очкоси бор "Бёрнли" 18-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Лестер" бугунги ўйинга қадар АПЛ доирасидаги сўнгги 5 баҳснинг 3 тасида мағлуб бўлиб, 2 беллашувда дуранг натижа қайд этганди.
Фикрлар