АПЛ. "Вест Хэм" - "Арсенал" учрашувида "Сити" ғалаба қозонди

  • 16 апрель, 2023, 19:56
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

АПЛ 31-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Арсенал" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, "канонирлар" Жезус ҳамда Эдегор томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинчалик, Бенраҳма ҳамда Боуэн гол уриб мувозанатни тиклади. Шунингдек, Сака 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. 

Қайд этиш лозим, айни вақтда "Арсенал" ҳисобидаги очколар сони 74 тани ташкил этади ва клуб "Сити"дан 4 очко олдинда. Бироқ "шаҳарликлар" ҳисобида битта захира ўйини мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!