АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
Вазиятлардан онлайн хабар бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш кифоя.
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Ливерпуль" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 1

1
- 1

1
- 90+4

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2
Жамоалар таблодаги ҳисобга рози бўлган ҳолда, ўйинни тезроқ якунлаб қўйишга қарши эмасдек туюлмоқда.
- 90

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
- 87

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Вест Хэм" ҳисобни қисқартирди!
Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Доусон дарвозага киритди.
- 86

Майдон эгалари бурчак зарбасини қўлга киритди.
- 84

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" рақибни батамом таслим этди!
Мерсисайдликларнинг ажойиб комбинациясини Вейналдум гол билан якунлади.
- 81
Мойес шогирдларининг барча ҳаракатлари бесамар кетяпти.
- 78

Дивок Оригига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 76
Салаҳ узоқ масофадан ўта ноаниқ зарба берди.
- 74
Жарима майдони томон Робертсоннинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 72

Мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 70

Шакири захирага олинди. Унинг ўрнига Фирмино ўйинни давом эттиради.
- 68

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Шакирининг заргарона узатмасини моҳирлик билан ўзига бўйсундирган Муҳаммад дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 66

Бурчакдан оширилган тўпни "Вест Хэм" вакили дарвозага йўллади. Зарбага аниқлик етишмади.
- 64
Жарима майдони ичида Соучек Хендерсонга нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Қўполлик карточкага тортарди, бироқ Томаснинг ўундоқ ҳам сариқ карточкаси борлиги учун ҳакам уни аяди.
- 62

Пабло Форнальс ўрнига Андрей Ярмоленко ўйинни давом эттиради.
- 60
Лондонликлар олдинга ўтишга мажбур. Бироқ "қизиллар" рақибга ўйин бермаяпти.
- 57

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!
Жарима майдонига ёриб кирган Салаҳ узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.
- 57

Жеймс Мильнер ўз ўрнини Кёртис Жонсга бўшатиб берди.
- 55
Макйл Антонионинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
- 53
Салаҳнинг зарбаси Фабианскига муаммо туғдирмади.
- 50

Футболчилар бироз қўпол ўйин кўрсатмоқда: бу сафар Томас Соучек сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 48

Рақибига нисбатан қоида бузган Райс огоҳлантирилди.
- 46

Иккинчи бўлим бошланди!
- 46
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1

Танаффус!
- 45+1

Салаҳнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Фабиански ушлаб олди.
- 45

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44
Яқин масофадан зарба берган Ориги мўлжалда адашди.
- 42

Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Антонио дарвозага йўллади. Алиссон тўпни эгаллаб олди.
- 40
Ҳар икки жамоа вакиллари яратилаётган камсонли имкониятларни кўкка совурмоқда.
- 38
Жарима майдонига яқин ҳудудда "болғачилар" стандарт вазиятга эга бўлди.
- 35
Ўйин темпи бироз пасайди. Тўп учун кураш асосан марказда кечмоқда.
- 33
Марказда Шакрири ва Боуэн бироз жиддий тўқнашиб кетди. Ҳайрият, ҳаммаси жойида.
- 30
Ҳакам Деклан Райсни жамоадошларини тартибга чақиришга ундади.
- 28

Трент воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 25
Иккинчи қаватдаги курашда рақибидан устун келган Салаҳ шеригига тўпни қолдирди. Шакирининг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.
- 22
Салаҳнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 20
Тўп назорати мерсисайдликлар томонга ўтди. Энди мезбонлар прессинг уюштирмоқда.
- 17
Тьяго қулай имкониятдан аниқ зарба йўллай олмади.
- 15
"Вест Хэм" ҳимоячилари рақибга зарба бериш имкониятини қолдирмаяпти.
- 13
Оригининг жарима майдони маркази томон узатган тўпи ҳимоячидан ўтмади.
- 11
Мойес шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 8
Вейналдум узоқ масофадан ноаниқ зарба берди.
- 7
Лондонликлар тўп учун курашда бироз агрессив ўйин намойиш этяпти.
- 5
Оригининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 3
Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқда. "Ливерпуль" учун "сюрприз" тайёрланганга ўхшайди.
- 1

Ўйин бошланди!
- 0
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Изоҳлар (0)