АПЛда 4-ўрин "Тоттенхэм"га насиб этадими ёки "Арсенал"га?
"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Жимми Флойд Хассельбайнк АПЛнинг жорий мавсумида кучли тўртликка кириш учун "Арсенал" ва "Тоттенхем" ўртасидаги кураш ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
“Шимолий Лондон дербиси кўп нарсани ҳал қилади. "Тоттенхэм"да Харри Кейн ва Антонио Конте бор. Улар бу ўйинларда қандай ғалаба қозонишни билишади. Шу боис, “шпорлар” тўртинчи ўринни эгаллашига ишонаман”, — деди Хассельбайнк Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 32 тур натижаларига кўра “Арсенал” ва “Тоттенхэм” ҳисобида бир ҳил – 57 тадан очко бор. Ушбу жамоалар 12 май куни “Тоттенхэм” майдонида ўзаро тўқнаш келади.
Фикрлар