АПЛда ишлаган мутахассис Украина терма жамоасини бошқариши мумкин
Украина "Евро-2024" саралашини ёмон натижа билан бошлади. Украинлар Англия меҳмони бўлиб, рақибга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Ушбу мағлубиятдан кейин терма жамоада ўзгариши бўлиши кутилмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, Руслан Ротан ўрнига Славен Билич Украинанинг кейинги бош мураббийи бўлиши мумкин. У айни дам ишсиз ва таклифни қабул қилиш эҳтимоли юқори.
54 ёшли хорват мутахассиси сўнгги бор "Уотфорда"ни бошқарди. Бундан ташқари, у фаолияти давомида "Вест Бромвич", "Бешиктош" ва "Вест Хэм" каби жамоаларни устози бўлган.
Фикрлар