АПЛда жон сақлаб қолган клуб Австриядан футболчи олмоқда

"РБ Зальцбург" ярим ҳимоячиси Бренден Эронсон Лидс шаҳри жамоасига ўтмоқда. Трансфер нархи 28 миллион фунт атрофида бўлиши кутиляпти.

Айни паллада америкалик футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб келган. Расмий хабар тез орада эълон қилинади.

21 ёшли Брендон "РБ Зальцбург" сафида барча мусобақаларда 65 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол киритган ва 11 ассистни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!