АПЛда “Ливерпуль” тўхтамаяпти. Юрген Клопп жамоаси чемпион бўладими?

Юрген Клопп “Ливерпуль”ни 2015 йил октябр ойидан бери бошқариб келмоқда. Бу уч йил ичида клуби турли трансферлар учун ярим миллиард евро сарфлади. Тезда еврокубоклар иккита финалигача етиб борди, аммо АПЛда тўртинчи ўриндан юқорисига умуман кўтирила олмади. Клуб совринлари музейи эски мукофотларини ҳамрн соғинмоқда.

– Чемпионатнинг номдор клублари билан ажойиб ўйин намойиш этаётган жамоанинг негадир кучсиз рақибларга қарши баҳсларда қимматли очколарни бой бериб келади. Айнан шу сабаб “Ливерпуль” эрта чемпионлик пойгасидан чиқиб кетади ва ҳаттоки кучли учликка ҳам кира олмайди. Ваҳоланки, МЮ, “Челси” ва “Арсенал”да ҳам “Ливерпуль”никига ўхшаш муаммолар бўлади.

– Бу мавсум “Ливерпуль” бирданига иккита трансфер рекордини ўрнатди. Олдинига клубга жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячиси – Виржил ван Дейк (78,8 миллион евро) келган бўлса, кейин энг қиммат дарвозабон – Алиссонга 62,5 млн евро сарфланди.

– “Ливерпуль”нинг ажойиб старти умуман олганда янгилик эмас. Клоппнинг клубдаги илк мавсумида (2016/17), “қизиллар” 11 турдан сўнг атиги уч ўйинда очко йўқотиб, биринчи ўринда бораётган эди. Кейин эски тарих бошланди – “Борнмут”, “Суонси” ва “Халл Сити”дан мағлубият ва чемпионлик орзуси билан хайрлашилди. Бир йил олдин дастлабки 9 ўйинда жами 3 ғалаба (ўшанда сафарда “Тоттенхэм” 1:4 ҳисобида мағлуб этилган) қайд этишган, кейин уч ойлик мағлубиятсиз серия, аммо яна навбатдаги “қора анъана” жамоага таъсир қилмай қолмади. “Ливерпуль” ўшанда ҳеч ким тўхтата олмай келаётган Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” рекордини урган эди.

Jurgen_Klopp

– Энди “Ливерпуль” ўзи рекорд қайд этмоқда. Албатта, бу ҳозирча ички рекорд. Мерсисайдликлар дастлабки беш ўйин – “Вест Хэм”, “Кристал Пэлас”, “Брайтон”, “Лестер” ва “Тоттенхэм”ни умумий 11:2 ҳисобида мағлуб этди. Бундай муваффақиятли старт ҳали АПЛ тарихида клубда (“Ливерпуль”) бўлмаган. Англия чемпионатларида икки марта – қайд этилган (сўнгги марта 1990/91 мавсумда). Модага кирган ҳисоб: бир-икки гол, фақатгина “Вест Хэм” тўртта ўтказиб юборди. Аммо ўтказиб юборилган тўпларнинг барчаси иккита. Ўтган мавсум 9 та эди. Ундан олдинги мавсум саккизта. Қизиқ, бу ишончли дўст ва сафдош Желько Бувачнинг клубдан кетиши билан боғлиқмикан-а?

– “Манчестер Сити”, “Челси”, МЮ ва “Арсенал”га қарши ўйинлар ҳали олдинда, аммо “Тоттенхэм” устидан қозонилган зафар эсда қоларли бўлди, албатта, ҳисоб бўйича эмас, ўйин бўйича. Интрига эса қўшиб берилган вақтдаги юз берди.

Кейинги 19 кун “Ливерпуль” учун даҳшатли ўйин тақвими: ЕЧЛда ПСЖ (18.09) ва “Наполи” (03.10), Лига кубогида “Челси” (26.09), чемпионатда “Саутгемптон” (22.09), “Челси” (29.09) ва “Ман Сити” (07.10). Жуда синчковлик билан ҳам бу ўйинлар натижаларини билиш қийин. Кучсизроқ жамоаларни ютишга ўрганганга ўхшайди, аммо кучлиларничи? Ўйин бўйича Лондондаги баҳслар ҳақида фикр юритиш ҳозирча бироз эрта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!