АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди (ФОТО)

Европанинг аксарият чемпионатларида бўлгани каби Англияда ҳам мавсум тобора поёнига етиб бормоқда.

АПЛда якунланаётган 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Унга кўра, “Манчестер Сити” етакчиси Кевин Де Брюйне ушбу номга сазовор бўлди.

Айтиш керакки, 30 ёшли бельгиялик футболчи бу мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйди.

деб_1

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” бугун мавсумнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида “Астон Вилла”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!