АПЛда мураббийлар учун VAR тизими қулай бўлиши мумкин

Англия Премьер лигаси видеотакрорлардан фойдланиш қоидаларига ўзгартириш киритиш ниятида. The Telegraph нашри хабарига кўра, клуб мутасаддилари VAR тизими бўйича махсус учрашув ўтказишади.

АПЛга таклиф этилаётган янги услуб бўйича клуб мураббийлари бир ўйинда 3 тагача видеотакрорлардан фойдланиш имконияти мавжуд бўлади. Бунда ёндашув бошқа спорт турларида анчадан буён қўлланилиб келади.

АПЛ мутасаддилари эса бундай таклифга рози бўлишмаяпти. Чунки видеотакрорлардан бу тарзда фойдаланиш ўйин вақтини чўзиб юбориши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!